Новости

Фармацевтика фаолияти деганда — дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни реализация қилишни қамраб оладиган фаолият тушунилади.

Подробнее

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи (рўйхат рақами 2241-сон, 05.07. 2011) билан тасдиқланган.

Подробнее

Фармакопея ‒ бу алоҳида мамлакатда ёки маълум бир худудда ишлатиладиган дори воситалари сифатини таъминлаш учун қонунан риоя этилиши шарт бўлган стандартлар тўпламидир.

Подробнее

Бугунги кунда ТИФ ТН коди позициясига мувофиқ, рақамли маркировкаланиш тизимига ўтиши лозим бўлган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи 59 та маҳаллий корхона юртимизда фаолият юритмоқда.

Подробнее

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида, жорий йилнинг январ ойи давомида юртимизга импорт қилинган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.

Подробнее

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан, юртдошларимизнинг дори воситаларига бўлган талабини ҳамда кенг тарқалган касалликларни даволашга мўлжалланган маҳаллий арзон ва сифатли дори воситларига бўлган эҳтиёжини қондириш шунингдек, муҳимлиги жиҳатдан дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган.

Подробнее

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда юртимизда дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш ва унинг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Подробнее

Ривожланган мамлакатларда муваффақиятли қўлланилаётган дори воситалари нархни шакллантиришнинг шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш, уларнинг нархлари чегарадош мамлакатларга нисбатан юртимизда асоссиз ўсишини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилди.

Подробнее

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ушбу механизмнинг жорий этилиши дори воситаларини нафақат ишлаб чиқариш, балки уларнинг импортидан то охирги истеъмолчи қўлига етиб бориши ҳамда муомаладан чиқарилишигача бўлган ҳаётий циклини кузатиш ва назорат қилиш имконини беради.

Подробнее

Юртимизда 2020 йилнинг январ ойидан онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларга ўтиш жараёни бошланди. Дорихоналарда ҳар бир харид QR кодли чек бериш билан бирга амалга оширилиши лозим. Бундай чеклар қонуний фаолиятдан гувоҳлик беради. Улар фақат онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассалардан берилади.

Подробнее