O‘zbekiston Respublikasida dorixonalar farmatsevtika faoliyatini muvofiqlashtiruvchi rahbariy va yo‘riqnoma hujjatlar to‘plami

06.01.2011 4861

ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИ МУТАХАССИСЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Маълумки, аҳолини юқори самарадорликка эга бўлган безарар дори воситалари билан таъминлаш масалалари аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади ва бу фаолиятни тўлақонли ва тўғри амалга оширилиши, касалликларни олдини олиш ва даволашда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлабоқ, Республика раҳбарияти ва ҳукумат томонидан аҳоли дори таъминотини меъёрдагидек амалга оширилишига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда.

Инсон саломатлигига бевосита таъсир кўрсатувчи дори воситалари муомаласини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мавжуд ҳуқуқий мезонлар асосида ташкил этиш, бунинг учун соҳага тегишли барча ҳужжатларни тўплаш, уларни мутахассисларга етказиш масаласи ўта долзарб вазифа бўлиб қолди.

Шуларни эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси «Ўзбекистон Республикасида дорихоналар фармацевтика фаолиятини мувофиқ­лаштирувчи раҳбарий ва йўриқнома ҳужжатлар тўплами» ни чоп этди.

Қўлланмага фармацевтика фаолиятига тааллуқли Ўзбекистон Республикасининг асосий қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкама­сининг қарорлари, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги буйруқлари ва идоралараро қабул қилинган ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар киритилган. Бу китобда асосий урғу фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи, хусусий дорихона муассасалари мутахассисларига қаратилган бўлиб, унда соҳада учрайдиган саволларга жавоб топиш мумкин.

Қўлланма амалий фармацевтика соҳасидаги мутахассислар, тадбиркорлар, ўқитувчи ва талабалар ҳамда доришунослик билан қизиқадиган кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Ушбу «Ўзбекистон Республикасида дорихоналар фармацевтика фаолиятини мувофиқлаштирувчи раҳбарий ва йўриқнома ҳужжатлар тўплами» га эга бўлиш билан боғлиқ бўлган барча саволлар бўйича қуйидаги манзилга  мурожаат қилишларини сўраймиз:

100002 Тошкент шаҳри Усмонхўжаев кўчаси, К.Умаров тор кўчаси 16 уй.

Тел: 244-48-23, факс: 244-48-25

Қўлланма баҳоси 3130 сўм НДС билан.

Қўлланма баҳоси 5304 сўм НДС билан.