Фармацевтика маҳсулотларини маркировкалаш мавзусида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

01.12.2022 1345

Жорий йилнинг 20 октябрь ва 15 ноябрь кунлари Андижон ва Самарқанд вилоятида Дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассислари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан босқичма-босқич жорий этилаётган, дори воситалари ва тиббий буюмларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизими ва унинг аҳамияти мавзусида навбатдаги учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда Марказнинг вилоятидаги шўъба корхоналари ходимлари ҳамда Андижон, Фарғона ва Наманган шунингдек, Самарқанд вилоятларида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

Тадбир давомида фармацевтика маҳсулотларининг импорти ва уларнинг улгуржи ва чакана реализацияси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг обморхона тизимида рақамли маркировкаланган маҳсулотларни кирим-чиқимини қайд этувчи ҳамда агрегацияловчи ускуналар ва дастурий таъминотларни ўрнатиш, мослаштириш масалалари ҳақида тушунча берилди.

Учрашув якунида қатнашчилар томонидан мавзуга доир берилган саволлар ва таклифлар мутахассислар иштирокида мухокама қилинди.

Давлат маркази Ахборот хизмати