Тошкент Евроосиё фармацевтика саммитига иккинчи бор мезбонлик қилмоқда

12.10.2022 1559

Пойтахтимизда "Global Pharmaceutical Leaders’ Club" томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган II Евроосиё фармацевтика саммити бўлиб ўтмоқда.

Бу йилги саммит дастуридан халқаро миқёсдаги экспертлар ҳамда йирик компания ва тартибга солувчи органларнинг вакиллари билан давра суҳбатлари, муҳокамалар шунингдек, дистрибьюторлар ва дорихоналар тармоқлари мутахассислари билан яккама-якка учрашувлар жой эгаллаган.

Таъкидлаш жоиз, Hilton меҳмонхонаси анжуманлар залида бўлиб ўтаётган мазкур анжуманда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигида Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбар ходимлари ва соҳа мутахассислари иштирок этишмоқда.

Саммитнинг биринчи кунида Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов, "Зарур амалиётлар маркази" ДУК директори Азиз Дусматов, "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов, Давлат марказининг Фармакология қўмитаси раиси Саидамир Саидов, Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова шунингдек Агентликнинг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора Зуфарова ҳамда Агентлик директори маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимовалар турли мавзуларда тақдимот ўтказишди ва соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида маъруза қилишди.

Давлат маркази Ахборот хизмати