Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида "Lab-Qurultai 2022" форуми бўлиб ўтди

30.09.2022 1397

Жорий йилнинг 26-27 сентябр кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида "Lab-Qurultai 2022" - Юқори технологияли лаборатория ечимлари ишлаб чиқарувчиларининг биринчи Марказий Осиё форуми бўлиб ўтди.

Анжуманда ташкилотчилар таклифига биноан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” мутахассислари Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси мудири Наргиза Махсумова ва мазкур лаборатория етакчи мутахассиси Севар Тожиева ҳамда Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири ўринбосари Ирина Новиковалар иштирок этишди.

Шунингдек тадбирда 400 нафар офлайн иштирокчи жумладан, Микробиология, Молекуляр диагностика ва генетика, Гистология ва цитология, Цитогенетика, Иммунология ва клиник диагностика, Ҳужайра технологияси ва эко, Умумий кимё, Фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи 300 нафар эксперт ҳамда 1000 дан ортиқ онлайн томошабинлар қатнашишди.

Икки кун давомида бўлиб ўтган ушбу халқаро форумда Давлат маркази мутахассислари микробиологик, кимёвий ва фармацевтик таҳлиллар соҳасидаги сўнгги ютуқлар билан яқиндан танишиб иштирокчилар билаб ўзаро тажриба алмашишди.